Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
1. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни. (79-модда. Жамиятнинг директорига, бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори, шунингдек ишончли бошқарувчининг хизматларига ҳақ тўлаш шартлари жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак.)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (8-банд. Акциядорлик жамиятлари ижрочи органларининг, аввало директорлар корпусининг акциядорлар олдидаги масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини кўтариш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда: ижрочи директорларни ва кузатувчи кенгаш раисларини моддий рағбатлантириш акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (1-илова. “Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича Тадбирлар – Дастури”нинг 6-бандида “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида Низом ишлаб чиқиш” белгиланган.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 декабрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисид”ги 775-сон қарори.