Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) нима?


Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (кейинги ўринларда - СМК) – устав жамғармасида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва давлат корхоналарининг ижро этувчи органи аъзолари (раҳбар, раҳбар ўринбосарлари, бош ҳисобчи ва бошқалар) фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун фойдаланиладиган баҳолаш мезонларининг миқдорий ўлчовидир.
Хорижий тажрибада KPI - инглизча Key Performance Indicators – (ключевой индикатор выполнения) – бажариладиган муҳим кўрсаткичлар.
СМК кузатув кенгаши, у мавжуд бўлмаганда эса - юқори бошқарув органи ёки муассис (давлат корхоналари учун) қарори билан тасдиқланади ва унда
соф тушум, соф фойда, таннархни камайтириш, молиявий барқарорлик, тўлов қобилияти, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, экспорт-импорт, маҳаллийлаштириш ва инвестиция дастурлари бажарилиши, энергосамарадорлик ва самарадорликнинг бошқа кўрсаткичлари белгиланади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича ҳисобланади.
СМК ишлаб чиқилишида ҳар бир кўрсаткич учун салмоқ ўлчови (уделный вес) ҳамда прогноз (мақсадли) кўрсаткичларни белгилаш муҳим ҳисобланади, чунки ҳар бир кўрсаткичнинг чорак якуни бўйича бажарилиш миқдорини салмоқ ўлчовига кўпайтириш ва 100 га булиш орқали СМК (KPI) аниқланади.
Бунда, салмоқ ўлчови тегишли ҳисоб-китобларсиз, яъни корхона учун аҳамиятлилик даражаси ҳисобга олинмасдан белгиланган бўлса, СМК (KPI) нинг якуний натижаси аниқ бўлмаслик эҳтимолини вужудга келтириши мумкин.
Корхонага нисбатан татбиқ этиладиган асосий ва қўшимча СМКнинг салмоқ ўлчовларининг ҳар бири 100 фоизни ташкил қилиши лозим ва фақат асосий кўрсаткичларнинг ҳар бири бўйича белгилаб қуйилган салмоқ ўлчовлари корхонани ваколатли бошқарув органи розилиги асосида ўзгартирилиши мумкин.
СМК рўйхати, салмоқ ўлчовлари ва прогноз (мақсадли) кўрсаткичлари Бизнес-режада алоҳида илова сифатида акс эттирилади ва кузатув кенгаши, у мавжуд бўлмаганда эса - юқори бошқарув органи ёки муассис томонидан корхонанинг Бизнес-режаси билан биргаликда тасдиқланади (маъқулланади).
Кузатув кенгаши (юқори бошқарув органи ёки муассис) томонидан ҳар чорак якуни бўйича СМКнинг бажарилиш ҳолати юзасидан ижро этувчи органнинг ҳисоботи эшитилади ва унинг фаолияти баҳоланади.
Асосий СМК бўйича ҳисобланган миқдор ташкилотнинг ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигининг йиғинди кўрсаткичи (кейинги ўринларда - СЙК) сифатида ифодаланади. Агар, қўшимча СМК қўлланилса, СЙК асосий СМК билан қўшимча СМК нинг ўртача арифметик миқдорида аниқланади.
СМК тўғри ҳисобланиши ва ишончлилиги учун корхона раҳбари масъул ҳисобланади.
Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларнинг масъулиятини ошириш ва мониторинг тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 9 декабрда “Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 775-сон қарор қабул қилинди.
Мазкур қарор билан давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилди. Жумладан:
корхона самарадорлигини баҳоловчи асосий кўрсаткичларга қўшимча тарзда соф тушум ва соф фойда режаси, таннархни камайтириш, чет эл валютасига бўлган мустақиллик, маҳаллийлаштириш ва инвестиция дастурлари, экспорт ҳажмининг бажарилиши ва энергия самарадорлиги каби кўрсаткичлар жорий этилиши;
СМКнинг салмоқ ўлчовлари қатъий белгиланиши;
СМК натижалари Агентлик веб-сайтида жойлаштирилмаган ёки "қониқарсиз" ёхуд "паст" бўлганда ижро органи рағбатлантирилмаслиги;
молиявий ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш муддатидан қатъий назар, корхоналар ҳар чоракда СМКни ҳисоблаши ва эълон қилиши белгиланди.
Корхонанинг бухгалтерия ҳисоботлари, давлат органларига топшириладиган молиявий, статистик, солиқ ва бошқа ҳисоботлари ҳамда бизнес-режадаги ва бошқа маълумотлар СМКни ҳисоблашнинг ахборот манбаи ҳисобланади.
Бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва топшириш муддатидан қатъий назар, корхоналар ҳар чоракда СМК бажарилишини ҳисоблаши ва унинг натижаларини ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 30-санасигача Агентликнинг Kpi.davaktiv.uz расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали эълон қилиши шарт.
Ушбу талаб бир йилда бир марта ҳисобот топширадиган корхоналарга ҳам, ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларга ҳам тааллуқлидир.
Корхонада ижро этувчи орган фаолияти самарадорлиги натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган ёки уларнинг фаолияти қониқарсиз ёхуд паст даражада деб эътироф этилган тақдирда, ижро этувчи орган аъзоларига устамалар (надбавка) белгилаш, мукофот пули ва бошқа моддий рағбатлантиришлар тўлаш мумкин эмас.
Ижро этувчи орган фаолиятининг самарадорлиги кетма-кет икки чорак мобайнида қониқарсиз ёки паст даражада (ҳар қандай уйғунликда) ва/ёки умуман баҳоланмаган бўлса, ёхуд унинг натижалари Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштирилмаган бўлса, бу корхонанинг ижро этувчи органи раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ташаббуси билан чиқишга олиб келади.
Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органининг йил якунлари бўйича фаолияти самарадорлиги юқори баҳоланганда, уларга корхона бошқарув органининг қарорига асосан соф фойданинг 5 фоизигача бўлган миқдорда, бир йўла тўланадиган бонус берилиши мумкинлиги белгиланди. Бунда, тўланган бонус миқдори тўғрисидаги ахборот икки кун муддатда корхонанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.

СМК (KPI) нинг яратилиш тарихи


АҚШнинг Гарвард бизнес мактаби профессорлари томонидан XX асрнинг
80-90-йилларида яратилган Management by Objectives – мақсадни бошқариш, яъни “ўз иш фаолиятининг натижаларини олдиндан кўра билиш имкониятини ва уларга эришиш йўлларини белгилаб олиш методикаси” асосида ўз миссияси ва стратегик вазифаларини бажариш учун мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ҳамда уларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги маълумотларни манфаатдор шахсларга  ошкор қилиш бўйича “Мувозанатлашган кўрсаткичлар тизими” ишлаб чиқилган.
KPI тизими – ушбу тизимнинг замонавий кўриниши бўлиб, ривожланган давлатларда деярли 40 йилдан бўён ҳамда Россия ва МДҲ давлатларида 15 йилдан бўён самарали фойдаланилиб келинмоқда.

СМК жорий этилиши мажбурий бўлган корхоналар.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги 207-сон ҳамда 09.12.2020 йилдаги “Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 775-сон қарорларига мувофиқ, устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларига, масъулияти чекланган жамиятларга ва давлат корхоналарига ижро этувчи органининг самарадорлик муҳим кўрсаткичлари (СМК)  мажбурий тарзда жорий этилиши белгиланган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.10.2019 йил ПҚ-2635-сон қарорига асосан акциядорлик жамиятларининг устав фондидаги давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат корхоналари ва муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли акциялар давлат улуши ҳисобланиши сабабли бу каби жамиятларда ҳам СМК жорий этилиши мажбурийдир.

СМК нинг асосий ва қўшимча кўрсаткичлари.

СМК рўйхати 13 та асосий ва 18 та қўшимча кўрсаткичлардан иборат.

Асосий кўрсаткичлар ва уни ҳисоблаш тартиби.

1.Соф тушум прогноз кўрсаткичининг бажарилиши (минг сўмда)  -   корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлардан келиб тўшган жами пул маблағлари.
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 010-сатри.
Тасдиқланган бизнес-режанинг жорий давр учун белгиланган кўрсаткичининг бажарилиши.

2.Соф фойда (зарар) прогноз кўрсаткичининг бажарилиши (минг сўмда) – корхона фаолиятининг ҳисобот давридаги якуний натижаси, ҳамда ушбу фаолият турини амалга ошириш қанчалик фойдали эканлигини кўрсатади.
Солиқ тўловларига қадар бўлган фойда  – солиқлар = соф фойда.
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 270-сатри.
Тасдиқланган бизнес-режанинг жорий давр учун белгиланган кўрсаткичининг бажарилиши.

3. Активлар рентабеллиги (фоизда)  -  корхона молиявий – иқтисодий фаолиятининг даромадлилик (ёки зарар) даражасини кўрсатади.


Кар =  Фстқ / Аўрт, 
бунда:
Фстқ — даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) миқдори — (Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 240 - сатр 5-устуни – агар зарар бўлса 240-сатр 6-устуни);
Аўрт — формула бўйича ҳисобланган активларнинг ўртача арифметик қиймати:
Аўрт= (А1 + А2) / 2, бунда:
А1 - давр бошидаги активлар қиймати (Бух. баланси 1-шакли 400-сатр
3-устун);

А2 — давр охиридаги активлар қиймати (Бух. баланси 1-шакли 400-сатр
4-устун).
Агар ҳисобот даврида рентабеллик коэффициентлари нолдан паст қиймат (минус кўрсаткич)га эга бўлса, у ҳолда корхона зарар кўриб ишлаётган, 0,05 дан паст бўлса корхона паст рентабелли ҳисобланади (монопол корхоналардан ташқари).

4. Маҳсулот таннархини камайтириш (белгиланган топшириққа нисбатан фоизда)
    Таннархни камайтириш бўйича топшириқнинг бажарилиш коэффициенти:


Х=

_Тм__

  Мн

бунда, Х – 1 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар;
Тм – маҳсулотнинг тўлиқ таннархи сўммаси;
Мн – маҳсулотнинг амалдаги нархлари сўммаси.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ҳар йили саноат корхоналарида маҳсулот таннархини камайтириш параметрлари белгиланади.
Кўрсаткич миқдори қанча паст бўлса, маҳсулот таннархи паст ҳисобланади.

 5.  Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти  -  корхонада ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини, максимал даражада ишлаб чиқариш имкониятига (ижарага берилган ва консервация қилинган қувватлар ҳисобга олинмаган ҳолда) нисбати асосида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилаётганлик даражасини кўрсатади.


Кқф = Qфакт. / ((Qлой. - (Qижара. + Qконсерв.)),
бунда:
Qфакт. — ҳисобот даврида ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот (кўрсатилган хизмат) ҳажмининг қиймат кўринишида таққосланиши;
Qлой. — асосий ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланган ва белгиланган иш тартибига роия қилган ҳолда, максимал даражада ишлаб чиқариладиган маҳсулот (кўрсатиладиган хизмат) ҳажмининг  қиймат кўринишида таққосланиши;
Qижара. — ижарага берилган қувватлар ҳиссасига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми (таққослама нархда);

            Qконсерв. — консервация қилинган қувватлар ҳиссасига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми (таққослама нархда).
Ҳисобот даврида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти 0,5 дан ёки тармоқ ўртача кўрсаткичидан паст бўлса, у ҳолда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст ҳисобланади.

            6. Қоплаш коэффициенти (тўлов қобилияти) - корхонанинг, нафақат  тайёр маҳсулотни муваффақиятли сотиш ва дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишини, балки жорий (айланма) активларнинг бошқа элементларини баҳолаш асосида  қисқа муддатли мажбуриятларини қоплаш имкониятини кўрсатади.


Ктқ= А2 / (М2 Ум),
бунда:
А2 — жорий активлар (ишлаб чиқариш заҳиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебитор қарздорлик ва бошқ.), баланс активининг II қисми,
390-сатри;
М2— мажбуриятлар, баланс пассивининг II қисми, 770-сатри;

            Ум — ўзоқ муддатли мажбуриятлар  (бухгалтерия балансининг 490-сатри).
Ушбу коэффициентнинг энг минимал миқдори — 0,2. Агар ҳисобот даври охирида тўлов қобилияти коэффициенти 1,25 миқдордан паст бўлса, у ҳолда корхона тўловга қобилиятсиз ҳисобланади. Мазкур коэффициентнинг пасайиши корхонани тўлов имкониятининг пасайиши демакдир.

            7. Молиявий мустақиллик коэффициенти  -  ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти (жорий молиявий мустақилликда) қарз маблағларини ўз манбалари орқали қайтариш билан таъминланганлик даражасини белгилайди.
Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


                                                                  
                                              Ўқк =

П1

П2 - Умм

бунда:
П1 — ўз маблағларининг манбалари (устав капитали, захира капитали, қўшимча капитал, тақсимланмаган фойда ва бошқалар) баланс пассивининг
I бўлим, 480-сатри;
П2 — мажбуриятлар, баланс пассивининг II бўлим, 770-сатри;
Умм — узоқ муддатли мажбуриятлар, баланс пассивининг II бўлим, 490 сатри.
Агар ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти ҳисобот даври якунида 1 дан паст қийматга эга бўлса, бу ҳол корхонада молиявий таваккалчилик мавжудлигидан гувоҳлик беради.
Коэффициентнинг пасайиб бориши корхона молиявий таваккалчилигининг ошиб боришини кўрсатади.

      8. Дивиденд ҳисобланиши (минг сўмда)  -  корхона соф фойдасининг қанча қисми оддий акцияларга дивиденд тўлови сифатида йўналтирилаётганлиги.
Бизнес-режада кўрсатилган режанинг бажарилиши.
Корхонанинг қиймати ўсиб бориши ҳисобга олинмаган тарзда акциядор (таъсисчи, мулкдор) ларнинг жорий даврдаги даромадлари ҳисобланади.

            9. Экспорт параметрларининг бажарилиши (белгиланган топшириққа нисбатан фоизда)  -  давлат дастури ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарори билан тасдиқланган экспорт параметрларининг белгиланган прогноз кўрсаткичларига нисбатан ҳақиқатда эришилган кўрсаткичларининг  фоиз кўринишидаги нисбати асосида ҳисобланади.

            10. Маҳаллийлаштириш индикаторининг бажарилиш (фоизда)  -  давлат дастури ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарори билан тасдиқланган тармоқ ва (ёки) ҳудудий маҳаллийлаштириш дастурларида жорий давр учун белгиланган лойиҳаларнинг ҳақиқатда амалга оширилганлигининг фоиз кўринишидаги нисбати асосида ҳисобланади.

            Шунингдек,  ушбу кўрсаткич билан биргаликда маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган товарларга ўхшаш бўлган товарларнинг импорт қилиниш даражаси ҳам ҳисобланиши лозим.

            11. Инвестиция дастурларининг бажарилиши (фоизда)   -  давлат дастурига ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарорига асосан тасдиқланган инвестиция дастури билан белгиланган мақсадли (прогноз) кўрсаткичга, инвестиция дастури доирасида ҳақиқатда ўзлаштирилган пул маблағларининг фоиз кўринишидаги нисбати асосида ҳисобланади.

            12. Чет эл валютасидан мустақиллик коэффициенти  -  импортнинг экспортга нисбати, яъни импорт қилинган маҳсулотлар  учун тўловларнинг маҳсулот экспорти орқали  қопланиши.
Агар кўрсаткич 1 дан паст бўлса – ижобий, 1 дан юқори бўлса –салбий ҳисобланади.
Бу кўрсаткич давлат дастури ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи қарори билан белгиланиши мумкин.

           13. Акциядор инвестициясининг рентабеллиги (TSR – Total Shareholders Return)  -  жами акциядорлик даромади. Бу кўрсаткич фонд биржасида акциялар котировкаси ўзгариши ва дивидендлар ҳисобланиши натижасида акциядорларнинг даромади қийматини  ифодалайди.
Ҳисобланиши: давр охирида акциянинг нархи - давр бошида акциянинг нархи + давр давомида тўланган дивидендлар / давр бошида акциянинг нархи.

 

              Қўшимча кўрсаткичлар ва уни ҳисоблаш тартиби.
 
1. Солиқлар ва бошқа фоиз тўловлари амалга оширилгунга қадар олинган фойда (EBIT – Earnings Before Interest, Taxes)  -  корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини ўзининг пул маблағлари билан қайтариш  қобилиятини тавсифловчи кўрсаткич.

Соф фойда + Даромад солиғи ҳаражатлари – Қайтарилган даромад солиғи
(+ Фавқулодда харажатлар) (– Фавқулодда даромадлар) + Тўланган фоизлар – Олинган фоизлар = EBIT.

2. Солиқлар ва амортизациялар ҳамда бошқа фоиз  тўловлари амалга оширилгунга қадар олинган фойда (EBITDA — Earnings Before Interest, Taxes, Depreciation & Amortization)  -  корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини ўзининг соф пул оқимлари билан қайтариш қобилиятини тавсифловчи корхонага тегишли қарз юкининг кўрсаткичи.
(солиқ тўловига қадар олинган фойда) + (тўлов фоизлари) + (АВ ва НМА амортизацияси).
Қуйидаги тартибда ҳисобланади:
Соф фойда + Даромад солиғи ҳаражатлари;
– Қайтарилган даромад солиғи;
(+Фавқулодда харажатлар);
(–Фавқулодда даромадлар);
+ Тўланган фоизлар – Олинган фоизлар = EBIT;
+ Моддий ва номоддий активларга амортизация тўловлари;
– Активларни қайта баҳолаш = EBITDA.

  1. Харажатлар ва даромадлар нисбати  (CIR — Cost Income Ratio)  -

операцион харажатлар (сотиш харажатлари, тижорат ва бошқарув харажатлари) нинг соф тушумга нисбати.
Операцион харажатлар / соф тушум.

4. Жалб қилинган капитал рентабеллиги (ROCE - Return on Capital Employed)  -  корхонанинг тижорат фаолиятига жалб қилинган ўз капитали ва узоқ муддатли жалб қилинган маблағлар (узоқ муддатли кредитлар, қарзлар)дан келадиган даромади.
Соф фойда / давр боши ва охирида жалб қилинган капитал.

5. Акциядор капиталининг рентабеллиги (ROE — Return On Equity)  -  кредит бўйича ҳисобланган фоизлар чегириб ташлангандан кейин ўз эгалари учун бизнесининг рентабеллигини характерлайди (яъни, ROA ёки ROIC каби кўрсаткичлардан фарқли равишда соф фойда миқдори кредит бўйича фоиз миқдорига нисбатан тузатилмайди).  
Соф фойда /  ўртача йиллик акциядор  капитали.

 

Юқоридаги 5 та кўрсаткичлар молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари (МСФО) асосида ҳисобланади.

6. Абсолют ликвидлик коэффициенти - корхонанинг ликвидлик даражасини белгилашнинг энг қатъий мезони ҳисобланиб, қисқа муддатли қарз мажбуриятларининг қанча миқдори дарҳол сўндирилиши  мумкинлигини кўрсатади.
Кал= Пм / Мж,
бунда:
Пм — пул маблағлари — баланс активи бўлимидаги сатрлар суммаси,
320 сатр (330 + 340 + 350 + 360 сатрлар);
Мж — жорий мажбуриятлар, 600-сатр пассив балансининг II бўлими.
Бу кўрсаткич учун тавсиявий пастки чегара - 0,2, яъни Кал> 0,2 бўлганда шарт бажарилади.

7. Кредитор қарздорликнинг кунлик айланмаси  -  корхона  маҳсулот (иш, хизмат, хом-ашё) етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги ўз қарзини қанча муддатда қайтарадиган кўрсаткич даражаси. Бу коэффициент корхона ўз кредитор қарздорликларининг  ўртача суммасини неча кунда тўлашини кўрсатади.
Окрдн = Дп / (Вр / Кзср),
бунда:
Вр - ҳисобот даврида маҳсулот (иш, хизмат) лар сотишдан олинган соф тушум;
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 5 қисм, 010-сатри;
Дп — даврдаги календар кунлар сони;
Кзср — кредитор қарздорликнинг ўртача арифметик миқдори (601-сатри бўйича давр боши ва охиридаги миқдор йиғиндисининг ярми «жорий кредитор қарздорлик» баланс пассивининг  II бўлими, «Бух. баланси» 1-шакли).

8. Дебитор қарздорликнинг кунлик айланмаси  - корхонанинг дебитор қарзларини қоплаш тезлигини, яъни корхона сотилган товарлар (иш, хизматлар) учун тўловларни ўз мижозларидан қанчалик тез қабул қилишини ўлчайди.
     Одздн = Дп / (Вр / Дзср),
бунда:
Вр— ҳисобот даврида маҳсулот(иш, хизмат)лар сотишдан олинган соф даромад;       
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 5 қисм, 010-сатри;
Дп — даврдаги календар кунлар сони;
Дзср — дебитор қарздорликнинг ўртача арифметик миқдори (210-сатри бўйича давр боши ва охиридаги миқдор йиғиндисининг ярми «Дебиторлар, жами» баланс активининг  II бўлими, «Бухгалтерия баланси» 1-шакли).
9. Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти - асосий воситаларнинг ҳисобот давридаги эскиришини характерлайди ва асосий воситалар эскириш суммасининг бошланғич нархига нисбати сифатида аниқланади.
       Кизн =И /О, бунда:
И - асосий воситаларни эскириши - “Бухгалтерия баланси” 1- шакл 011-сатр;
О -асосий воситаларни бошланғич қиймати “Бух. баланси” 1- шакли 010- сатр.
Агар давр охирида асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти 0,5 дан ортиқ бўлса, корхонанинг асосий воситалари сезиларли даражада эскирган ҳисобланади.

10. Асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициенти  - давр мобайнида олинган асосий воситалар қийматининг ва давр охирида асосий воситалар қийматининг нисбати.
        Кн = Ан / Акос, бунда:
Ан - бошланғич (тиклаш) қиймати бўйича ишга туширилган янги асосий воситалар ва номоддий активлар (101-сатр, 2-молия Статистика ҳисоботи шаклининг 3-устун “Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ҳисобот”);
Акос — бошланғич (тиклаш) қиймати бўйича давр охирига асосий воситаларнинг қиймати (101-сатр, 2-молия Статистика ҳисоботи шаклининг 6-устун “Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ҳисобот”).

11. Меҳнат унумдорлиги  -  корхонанинг маълум даврдаги хўжалик фаолиятини юритиш ва мажбуриятларни бажариш учун бир ходимга қилинган харажатларни ифодалайди.
Вч = Вр / Чср, бунда:
Вр - ҳисобот даврида маҳсулот(иш, хизмат)лар сотишдан соф тушум (Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 5 қисм, 010-сатри);
Чср - кадрлар хизмати маълумоти бўйича корхона ходимларини ўртача сони.

12. Фонд қайтими (Фондоотдача)  - маҳсулот сотишдан олинган соф тушум корхонадаги мавжуд меҳнат ресурсларининг қиймати билан қандай таққосланишини кўрсатади.
Фо = Вр / Фср, бунда:
Вр — ҳисобот даврида маҳсулот(иш, хизмат)лар сотишдан соф тушум (Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 5 қисм, 010-сатри);
Фср — ҳисобот давридаги асосий воситаларнинг арифметик ўртача қиймати.
Ўртача арифметик формула билан аниқланади:
          Фср = (Ф1 + Ф2) / 2, бунда:
Ф1 и Ф2 —ҳисобот даври боши ва охиридаги асосий воситаларнинг қиймати
(012-сатр, 3 ва 4 графалар «Қолдиқ (баланс) қиймати», «Бух. баланси» 1-шакли).
Фонд қайтимини бир неча йиллар давомидаги ўсиш динамикаси ёки шу соҳадаги бошқа корхоналар  кўрсаткичи билан таққослаш орқали ҳисоблаш мумкин.

13. Сотилган маҳсулотнинг умумий ҳажмида инновацион маҳсулотнинг улуши  -  корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қайси бири инновацион характерга эга эканлиги.
VIPSsp = (VIPS / VPS) * 100%,  бунда:
VIPS — сотилган инновацион товар, иш ва хизматлар ҳажми (пул кўринишида);
VPS — сотилган товар, иш ва хизматларнинг умумий ҳажми (пул кўринишида).

14. Корхонанинг умумий харажатларидаги инновацион фаолиятга ажратилган харажатлар улуши  -  корхонанинг ишлаб чиқаришдаги умумий харажатларининг қанча қисми инновацион фаолиятни ривожлантиришга йўналтирилганлиги.
R&DGE =( R&D / GE) * 100%,  бунда:
R&D — инновацион фаолият бўйича жами харажатлар (пул кўринишида);
GE —жами харажатлари (пул кўринишида).

15. Ходимларни ўқитиш харажатлари, битта ходим ҳисобида  - ходимларни ўқитиш харажатларининг ходимларнинг ўртача сонига нисбатини баҳолаш орқали ҳисобланади.
Хўқит / Хўрт,  бунда:
      Хўқит — кадрлар тайёрлаш харажатлари (бухгалтерия ҳужжатлари асосида);
      Хўрт — кадрлар хизмати маълумоти бўйича жамият ходимларининг ўртача сони.

16. Ходимлар қўнимсизлиги коэффициенти  - ходимлар сони қанчага камайганини кўрсатади.
Хбош / Хякун,,  бунда:
         Хбош  ва Хякун — кадрлар хизматининг маълумоти бўйича давр боши ва давр охирида ходимлар сони.
Агар 1 дан кам бўлса, жамият  ходимлар қўнимлиги билан тавсифланади, қанча юқори даража бўлса, шунча юқори ходимлар қўнимсизлигини кўрсатади.

17. Ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш кўрсаткичларининг бажарилиш индикатори (эълон қилинган физик ҳажмга нисбатан, %да)  -  ҳақиқий қувватларни киритиш кўрсаткичининг прогнозга нисбати.
Давлат дастури ёки корхонанинг ваколатли бошқарув органи томонидан белгиланади ҳамда унинг қарори қандай амалга оширилаётганини кўрсатади.

18. Энергосамарадорлик (маҳсулот таннархида энергияга сарфланган харажатлар улуши, фоизда)  -  энергосамарадорлик даражасини белгилайди.
        Хэ/Хт,  бунда:
Хэ- ёқилғи-мойлаш материаллари, иссиқлик таъминоти, электр истеъмоли, газ билан таъминланиши ва бошқа ишлаб чиқаришнинг ялпи харажатлар миқдори (бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари асосида)
Хт – ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи (бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари асосида).